Хоразмда маст ҳайдовчи пиёдани уриб кетди
Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган маст фуқаро Damas автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди.

Фото: ЙҲХХ
Хоразм вилояти Янгибозор туманида Damas пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар қилди.
14 январ куни соат 02:00 ларда Янгибозор тумани «Навбаҳор» МФЙда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқаро онасига тегишли бўлган Damas автомобилини бошқариб кетаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Пиёда олинган тан жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани аниқланган.
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025