Эрон биринчи марта ерости авиабазасини намойиш этди
Манзили сир тутилаётган база ҳарбий самолётларга хизмат кўрсатади.

Фото: tasnimnews
Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари биринчи марта ер ости авиабазасидан олинган кадрларни намойиш этди, деб хабар берди Tasnim.
Oghab-44 (Бургут) авиабазасини суратга олиш ишлари Эрон қуролли кучлари қўмондони, генерал-майор Абдулраҳим Мусавий ва Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Муҳаммад Ҳусайн Бақирий ташрифи чоғида олиб борилган.

Tasnim маълумотларига кўра, объектда турли ҳарбий самолётлар, жумладан қирувчи самолётлар, бомбардимончи самолётлар, электрон уруш воситаларига эга самолётлар ва дронлар сақланади. Базада қўмондонлик-назорат минораси, шахсий таркибни тўплаш майдони, самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш устахоналари, ёнилғи баклари жойлашган.
База жойлашган манзил ҳақида хабар берилмаган. Агентликнинг қайд этишича, Эрон тоғли ҳудудларида бир нечта ер ости авиабазалари қурилган. Улардан эҳтимолий душманларга қарши тўсатдан зарба бериш чоғида фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025