Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев: Россия Бахмутга ҳужум қилиш учун десантчиларни юборди
Бахмут атрофидаги вазият жуда кескинлигича қолмоқда. «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарларидан ташқари, Россия шаҳарга кириш учун профессионал десантчилар бўлинмаларини юборди. Бу ҳақда Telegram'да Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр маълум қилди.

Фото: Picture Alliance
«Душман шахсий таркиби орасида номутаносиб равишда катта йўқотишлар юз бераётганига қарамай, шаҳарни эгаллашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатмаяпти. Қарорлар ҳиссиёт билан қабул қилиняпти», деб ёзади у.
Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари қўшинларининг «Хортица» оператив-стратегик гуруҳи қўмондонлиги, Маляр сўзларига кўра, «жойнинг ўзида оператив вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда».
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 25 март кунги ҳисоботида маълум қилишича, Россиянинг Бахмутга олға силжиши деярли тўхтаб қолди - бу, эҳтимол, Россия кучларининг ҳаддан ташқари кучсизланиб кетиши туфайли юз беряпти.
Россия, афтидан, ўз оператив эътиборини Авдийивка ва Креминна-Сватово йўналишига қаратган бўлиб, у ерда фақат олдинги чизиқни барқарорлаштириш учун ҳаракат қиляпти. Бу 2023 йил январидан бери кенг кўламли ҳужумни бошлаш бўйича муваффақиятсиз уринишлардан кейин кўпроқ мудофаавий ҳаракат схемасига қайтишдан далолат беради, дея хулоса қилади Британия мудофаа вазирлиги. Лондонга кўра, шаҳарни ҳимоя қилиш пайтида Украина ҳам катта йўқотишларга дуч келди.
Мамлакат разведкасининг алоҳида таъкидлашича, Россия учун вазият Россия Мудофаа вазирлиги ва Бахмут ҳудудида жанг қилаётган «Вагнер» ХҲК ўртасидаги муносабатларда юзага келган кескинлик туфайли ёмонлашган.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

10:57 / 02.08.2025