Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Россия кучлари ЗАЭС реакторларида мудофаа позицияларини ўрнатди
Украинадаги уруш бўйича вазиятга бағишланган навбатдаги шарҳда Британия Мудофаа вазирлиги март ойидаги сунъий йўлдош суратларига эътибор қаратди.

Фото: Picture Alliance
Улардан хулоса қилиш мумкинки, россияликлар Запорижжя атом электр станцияси реакторларининг бир нечта биноларида мудофаа позицияларини ўрнатмоқда.
Суратларда бир нечта реакторларнинг томидаги қум қоплари акс этган, дея қайд этилади Twitter’да эълон қилинган шарҳда.
Бу - реактор бинолари тактик мудофаа режасида ҳисобга олинаётганининг биринчи белгисидир, дея маълум қилди Лондон.
Британия идораси бу ҳаракатларда Россия қўмондонлигининг Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилиши кутилаётган қарши ҳужум олдидан хавотирини кўрмоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жанговар ҳаракатлар пайтида ЗАЭСга зарар етказиш хавфини оширади, аммо реакторларга фалокатли зарар етиши эҳтимолдан йироқ, сабаби Запорижжя атом электр станцияси конструкцияси жиддий мустаҳкамланган, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

11:39 / 30.07.2025
Россия Украина армиясининг ўқув бўлинмасига зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

09:21 / 30.07.2025
Россияда шатдаунлар пайтида ҳам айрим ресурсларга кириш имкони яратилиши мумкин

23:22 / 29.07.2025