Самарқандга парвоз қилган самолётда йўловчи сигарета чеккани аниқланди
Самолёт манзилга қўнганидан кейин унга маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото: Uzbekistan Airports
12 июнь куни «Тошкент — Самарқанд» йўналиши бўйича парвоз қилган Silk Avia компанияси самолёти саҳнида йўловчи сигарета чеккани аниқланди.
Қайд қилинишича, 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чеккан. Тамаки маҳсулоти ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчига самолёт бортида чекиш қатъиян тақиқланганини тушунтиришга ҳаракат қилишган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.
Борт кузатувчилари вазият ҳақида самолёт командирига хабар берган. Самолёт Самарқандга қўнгач, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Энди у базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, самолёт бортида чекиш қатъиян ман этилади. Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган.
Мавзуга оид

17:41
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

11:58
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29