Қозоғистондан Ўзбекистонга эскирган кийимлар импорт қилинмоқда
Эскирган кийим-кечак, кийилган пойабзал ва аксессуарлар 1 тоннаси нархи тахминан 2 минг доллар экани айтилмоқда.

Фото: Pixabay
Қозоғистондан 50 минг тоннадан ортиқ эскирган кийим-кечак олиб чиқилди. Қозоғистон эскирган кийим-кечак экспортини оширмоқда, деб хабар берди Tengrinews.
Қайд қилинишича, сўнгги йилларда Қозоғистонда эскирган кийимлар савдоси ҳажми 60 баробар ошган. 2022 йилда 50 минг тоннадан ортиқ эскирган кийим-кечак, кийилган пойабзал ва аксессуарлар экспорт қилинган. Улар тонналаб сотилмоқда, 1 тоннасининг нархи тахминан 2 минг долларни ташкил этади.
Қозоқ кийимларининг асосий истеъмолчиси Тожикистон экани айтилмоқда. Бу мамлакат барча эскирган кийимларнинг 98 фоизини импорт қиляпти, қолганини Ўзбекистон сотиб олмоқда.
Импорт бўйича божхона статистикасига кўра, Қозоғистонга second-hand (иккинчи қўл) истеъмол товарларининг асосий қисми Европа давлатларидан: Нидерландия, Германия, Бельгия, Финландия ва Россиядан келтирилган.
Мавзуга оид

16:25 / 14.06.2025
Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қурадиган бўлди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

13:22 / 11.06.2025
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

17:12 / 09.06.2025