Симоняннинг уйи ёнида дрон уриб туширилди
Душанба тонгида Россия пойтахти Москвага яна дронлар ҳужуми амалга оширилди. Оқибатда Москвадаги аэропортлар вақтинча ишламай қолди.

Фото: Маргарита Симоняннинг Telegram-канали
Москвага уюштирилган навбатдаги дронлар ҳужуми фонида пойтахтдаги Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортлари вақтинча ёпилган. Бу ҳақда расман эълон қилинмаган бўлса-да, ушбу аэропортлар рейсларни қабул қилмаяпти, самолётлар ҳам у ердан учиб кетмаяпти.
«РИА Новости»нинг ёзишича, Внуково аэропортида душанба тонгги соат 06:25 дан бошлаб рейсларни бошқа аэропортларга йўналтиришни бошлаган. Бунга сабаб сифатида хавфсизлик чора-тадбирлари келтирилган.
Москвага учирилган дронлардан бири Россия бош пропагандачиларидан бўлмиш Маргарита Симоняннинг уйи яқинида уриб туширилган. Бу ҳақда пропагандачининг ўзи Telegram-каналида ёзиб қолдирган. «Ўша учувчисиз қурилма. Уни Истринск туманида уриб туширишди, биздан битта нариги кўчада қулади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимизга раҳмат, қурбон ва йўқотишлар бўлмади», деб ёзди Симонян.
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

14:11 / 14.06.2025