26 млрд сўмлик газни ўғирлаган «Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорлари қамалди
Жиноят иши бўйича Когон туман суди томонидан табиий газни талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича ҳукм ўқилди.
Қайд қилинишича, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси метрология хизмати бошлиғи М.Ҳ. ва метрология хизмати етакчи муҳандиси А.А. мансаб ваколатларидан фойдаланиб, иккита хусусий корхона (газ қуйиш шохобчаси) раҳбарлари билан «жиноий тил бириктирган».
Жумладан, улар газ қуйиш шохобчаларидаги «Автопилот-ПРО» газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хона эшигининг тамғаланишини таъминламаган. Шунингдек, газ ҳисоблагич ускунасидаги импульс трубкаси тамғасини ўғрилик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирган. Оқибатда, 26,1 млрд сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилган.
Суд ҳукмига кўра, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси ходимларининг ҳар бири 9 йилга, хусусий корхона раҳбарлари 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд сўм зарар қоплангани сабабли, қолган 20,1 млрд сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

16:16 / 16.05.2025