Автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиши мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда автомобилларни марказий вокзалларга киритиш имконияти кўриб чиқилади. Бу президентнинг 10 октябрдаги «Темирйўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятига 2024 йил 10 мартга қадар барча турдаги йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларининг марказий вокзалларга киришига рухсат бериш бўйича таклиф ишлаб чиқиш топширилди.
2024 йилнинг 1 декабрига қадар барча вокзаллардаги майдонларни оптимизация қилиш, бўшайдиган ҳудудларда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш мақсадида кимошди савдоси орқали тадбиркорларга ижарага бериш режалаштирилмоқда.
«Йўл харитаси»га кўра, монопол ва рақобатбардош хизматлар турларини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий тамойиллари ва механизмларини ишлаб чиқиш белгиланди.
«Ўзбекистон темирйўллари» хусусий операторларга темирйўл инфратузилмаси ва локомотив хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиши керак.
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:48 / 12.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

10:00 / 12.06.2025
14 йил тўсиқ ортида қолган вокзаллар: Темир панжаралар ниҳоят олиб ташланди, аммо нега энди?

16:42 / 29.05.2025