Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди
Оқдарё туманида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлган, 17 йўловчи жароҳат олган.

Фото: ИИБ матбуот хизмати
2023 йил 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 30-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
ЙТҲ оқибатида автобусда бўлган 1 нафар йўловчи вафот этган, 17 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:17
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

13:02 / 24.04.2025