«Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясини тиклаш ишлари бошланди
Афғонистон ҳудудидан ўтувчи ушбу линияни таъмирлашда Ўзбекистон ҳам иштирок этади.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги Хайратон станциясида «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари бошланди.
21 феврал куни тадбирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Афғонистон ва «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ вакиллари иштирок этди.
Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинади.
Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда «Наибобод» станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда «Ҳайратон» станциясининг «Б» паркида ҳамда темирйўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллел равишда ташкил этилади.
Мавзуга оид

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:38 / 24.04.2025
Қайси тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

20:43 / 17.04.2025