Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3, Lacetti ҳамда Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 23 март куни соат 22:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Nexia-3, Lacetti ҳамда Nexia-2 русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида Nexia-2 автомашина йўловчиси тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

14:51 / 11.04.2025
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024