Божхоначилар қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатишди
Транспорт воситаси юкхонасида ўқ отувчи ва совуқ қуроллар яширилгани аниқланди.

Фото: Божхона қўмитаси
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди.
Қайд қилинишича, Божхонадан ўтмоқчи бўлган транспорт воситаси юкхонасида «Макаров» тўппончаси, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: «Қурол тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда республика ҳудуди орқали транзит равишда олиб ўтиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Мавзуга оид

10:19 / 17.04.2025
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган

11:50 / 15.04.2025
FT: Европа қурол концерни қуролга бўлган талабни қондира олмаяпти

11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

08:21 / 15.03.2025