Бухорода қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 40 квадрат метр майдонига зарар етган.
Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 12:16 да Бухоро тумани Хонабод маҳалласи Қумрабод қишлоғида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 40 квадрат метр майдонида шифтнинг пластик қопламалари ёнган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Олов соат 12:40 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланаётгани билдирилган.
Олдинроқ Самарқандда содир бўлган ёнғинда бешта хонадон жиддий зарарлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

18:42 / 21.04.2025