Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
Қўмита аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларини ўтказишда қонунлар талабларига риоя қилмаганини аниқлаган.

Фото: Uzbekistan Airports
Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропорти томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилингани юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларини ўтказишда «Давлат харидлари» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя қилмагани аниқланган.
Шунга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан Нукус халқаро аэропортига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Унинг натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланган.
Мавзуга оид

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

23:08 / 11.04.2025