Тошкентда йўл четидаги темир тўсиққа урилган Cobalt айланиб кетди
Янги Ўзбекистон кўчасида ҳайдовчи Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 16 сентябр куни соат 08:00 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.А. оқ рангли Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетган.
Натижада у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1997 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги кулранг Cobalt’га урилган.
Ҳодиса оқибатида оқ рангли Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:44
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35