Покистон президенти самолётдан тушишда йиқилиб, оёғи синди
69 ёшли президент Зардорий сўнгги йилларда соғлиғида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.

Фото: AP
Покистон президенти Осиф Али Зардорий 30 октябр куни кечқурун Дубай халқаро аэропортида самолётдан тушаётганда йиқилди ва оёғи синди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб Dawn газетаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Зардорий дарҳол даволаниш учун шифохонага ётқизилган ва оёғига гипс қўйилган. «Гипс тўрт ҳафта давомида оёғида қолади», дейилади баёнотда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, президент Зардорий уйига жўнатилган ва унга тўлиқ дам олиш тавсия қилинган.
69 ёшли президент сўнгги йилларда соғлиғида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. 2023 йил март ойида у Бирлашган Араб Амирликларида кўзини операция қилдирди.
2022 йилда у ўпка инфекциясини даволаш учун шифохонага ётқизилди. Бундан бир йил олдин Зардорий тез-тез саёҳат қилишдан келиб чиққан «зўриқиш ва чарчоқ» туфайли Покистондаги хусусий шифохонага ётқизилган эди.
Мавзуга оид

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

21:17 / 24.05.2025