Ўзбекистон сентябр ойида энг кўп олтин сотган давлатлар қаторига кирди
Энг кўп олтин сотганлар Қозоғистон, Иордания, Сингапур ва Ўзбекистон марказий банклари бўлди.

Фото: halinee Thirasupa/Bloomberg
Сентябр ойида World Gold Council (WGC) дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон марказий банклари олтин-валюта захираларидаги олтин ҳажмини 40 тоннага оширди.
WGC таҳлилчиси Кришан Гопол сўзларига кўра, ривожланаётган мамлакат банклари ҳам харидлар, ҳам сотувларнинг асосий драйвери бўлиб қолмоқда.
Қайд қилинишича, сентябр ойида энг йирик харидорлар Полша (21,8 тонна) ва Венгрия (15,5 тонна) бўлди. Ҳиндистон (5,8 тонна), Туркия (3,7 тонна), Чехия (1,6 тонна) ва Миср (0,1 тонна) ҳам ўз захираларини тўлдирди.
Шунингдек, Озарбойжон Давлат нефт жамғармаси (SOFAZ) олтин захираларини 12,1 тоннага оширди, аммо бу WGC статистикасида ҳисобга олинмайди, чунки бу ҳар чораклик кўрсаткичдир.
Энг кўп олтин сотганлар Қозоғистон (3,8 тонна), Иордания (2,7 тонна), Сингапур (1,3 тонна) ва Ўзбекистон (0,6 тонна) марказий банклари бўлди.
Мавзуга оид

19:07 / 21.04.2025
Олтин қуймалар нархи 1 грамм учун қарийб 1,5 млн сўмга етди

17:15 / 20.04.2025
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

16:02 / 17.04.2025
Қимматлашаётган олтин. Кейинги прогнозлар қандай?

13:31 / 16.04.2025