Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида Matiz ағдарилиб кетган ва унинг икки нафар йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ
Тошкент шаҳрида Spark ва Matiz машиналари ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун 204 йил 3 ноябр куни соат 02:00 ларда Сергели туманида содир бўлган. Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида 23 ёшли Д.У. бошқарувидаги Spark ва 27 ёшли Л.А. бошқарувидаги Matiz тўқнашган.
Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган ва унинг 2 нафар йўловчиси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025