Марказий Банк ноябрда саккизта банкни жаримага тортди
Шунингдек, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Фото: Kun.uz
Марказий Банкнинг Назорат қўмитаси ноябр ойидаги текширувлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та тўлов ташкилотини чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик, Марказий Банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талаблари ҳамда кўрсатмаларига риоя қилинмаганлиги, шунингдек, ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банк, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Марказий Банк хабарида чора кўрилган банклар номи ва жарималар миқдори ҳақида маълумот берилмади.
Бундан ташқари, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарори билан 7 та банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди.
Мавзуга оид

17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди

14:56 / 01.04.2025
Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди

15:50 / 27.03.2025
Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

19:51 / 24.03.2025