Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
Бу зарбалар сўнгги ҳафталарда хусийларнинг Исроилга қилган ҳужумларига жавоб экани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
Исроил авиацияси ҳусийлар назорати остидаги Яман пойтахти Сана шаҳрига зарба берди, деб ёзди The Times of Israel.
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) баёнотида айтилишича, зарбалар Сана аэропортидаги «ҳусий террорчи режими томонидан ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланиладиган инфратузилма», шунингдек, Яман ғарбидаги Ҳудайда ва Рас-Қанатиб порт шаҳарларидаги иккита электр станцияси ва инфратузилмасига қаратилган.
Зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Бу зарбалар сўнгги ҳафталарда хусийларнинг Исроилга қилган ҳужумларига жавоб, деб маълум қилди ЦАҲАЛ.
21 декабрга ўтар кечаси ҳусийлар Тел-Авивга ракета ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида 30 нафарга яқин киши жароҳатланган. Бунгача жангарилар 19 декабр куни Исроилга ракеталар билан ҳужум қилган эди.
Мавзуга оид

08:25
Исроил армияси Эрон ҳарбий ва ядровий объектларига кенг кўламли ҳужум бошлади — Тафсилотлар

21:01 / 12.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?

17:45 / 11.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади

15:15 / 11.06.2025