Хитойда талабаларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс қатл этилди
Имтиҳондан ўтолмаган талаба университет кампусида 8 кишини ўлдирган эди.

Фото: AP
Хитой ҳукумати Цзянсу провинциясидаги санъат ўқув даргоҳига пичоқ билан ҳужум қилган эркакни қатл қилди, дея хабар берди «Синхуа».
Ўтган йилнинг 16 ноябр куни Сю Цзяцзин Уси Санъат ва технология касб-ҳунар институтида талабалар ва ўқитувчиларга ҳужум қилган, оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, яна 17 киши жароҳатланган эди. У имтиҳондан ўтолмагани учун қотилликка қўл ургани таъкидланди. Декабр ойида ҳужумчи суд томонидан ўлимга ҳукм қилинди.
Аввалроқ, 20 январ куни оммавий қотилликда айбдор деб топилган яна бир Хитой фуқароси қатл этилди. Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳри суди 62 ёшли Фан Вейцюга нисбатан ўлим жазосини ижро этди. 2024 йил ноябр ойида у машинасини оломон устига ҳайдаб, 35 кишини ўлдирган ва 43 кишини жароҳатлаган эди.
Мавзуга оид

19:01 / 01.06.2025
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

17:55 / 08.04.2025
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич

17:43 / 04.04.2025