Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасига ов милтиғидан ўқ узди
Қасддан одам ўлдиришга уриниш оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмди, икки нафари оғир жароҳат олди.

Иллюстратив фото
Хоразм вилояти, Янгиариқ туманининг Янгиариқ маҳалласида шов-шувли қотиллик жинояти содир этилди, деб хабар берди ЎзА.
Қайд қилинишича, 19 февраль куни Янгиариқ туманининг Янгиариқ маҳалласида истиқомат қилувчи, 1954 йилда туғилган эркак оилавий келишмовчилик сабабли, 1974 йилда туғилган ўғлини уйида сақлаб келаётган ов милтиғи билан қасддан отиб ўлдирган. Шунингдек, келини ва неварасига ҳам ўқ узиб, оғир жароҳат етказган.
Жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан қисқа муддатда фош этилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Маҳалламиз учун жуда ёмон ҳолат бўлди бу ҳодиса. Бу мудҳиш воқеанинг асл сабабчиси ичкиликдир. Спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилган ота оила аъзолари билан келишолмай қолган. Ўртада жанжал чиқиб, мудҳиш қотиллик жинояти содир бўлган. Уч йилдан буён маҳалламизда биронта жиноят содир этилмаган эди», деди маҳалла раиси Отабек Назарий.
Мавзуга оид

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

00:21 / 07.06.2025