Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди
У 62 млн сўмни олаётган вақтида ушланган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида боласини сотмоқчи бўлган аёл судланди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, олти нафар фарзанднинг 36 ёшли онаси етти кунлик чақалоғини сотиш орқали пул ишлашга уринган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни 62 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Мавзуга оид

21:16 / 11.06.2025
Бойсунда водород сулфиди гази миқдори меъёрдан ошмаган – Эковазирлик

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

18:07 / 10.06.2025
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

18:45 / 09.06.2025