Саида Мирзиёева АҚШ Конгресси аъзоси Кэрол Миллер билан учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистон—АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналида ёзиб қолдирди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон—АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.
«Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, бу йўналишларда Конгресс билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига тўхталдик.
Қизғин суҳбат ва қўллаб-қувватлов учун Миллер хонимга миннатдорлик билдираман», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 17 март куни Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Учрашув давомида иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан, тоғ-кон, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Мавзуга оид

19:42 / 24.04.2025
Саида Мирзиёева ва Ўғилжаҳон Атабаева Самарқанддаги инклюзив таълим маркази фаолияти билан танишди

21:48 / 15.04.2025
«Кураш ҳеч қачон тугамайди». Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартиришни олқишлади

16:21 / 12.04.2025
Саида Мирзиёева болалар учун контент яратишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади

11:11 / 11.04.2025