“Ўзига ишонган аёлларга алоҳида ҳурмат билан қарайман” — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева тадбиркорлик фаолиятини юритаётган аёлларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Қийинчиликларга қарамай, ўз ишини бошлаётган, ўзига ишонган ва олға интилаётган аёлларга доимо алоҳида ҳурмат билан қарайман. Уларнинг қатъияти ва муваффақият сари илдам ҳаракати оилани ҳам, жамиятни ҳам, мамлакатни ҳам олдинга силжитадиган кучдир”, — дейди Мирзиёева.
Президент ёрдамчиси ўз бизнесини ривожлантиришга интилаётган хотин-қизлар учун яратилган Ҳамроҳ президент дастурини алоҳида тилга олди.
Ушбу дастур доирасида ҳар бир аёл зарур билимларни олиши, мураббийлар кўмаги ҳамда имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланиши мумкин.
“Ишончим комилки, ҳар бир муваффақият тарихи Ўзбекистон тараққиётига қўшилган ҳиссадир. Бундай воқеалар кун сайин кўпайиб бормоқда”, — деб таъкидлаган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамроҳ дастури доирасида 2025 йил 1 майдан қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
· хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш;
· ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш;
· аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилишини йўлга қўйиш.
Мавзуга оид

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

18:15 / 07.06.2025