Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистон аҳолиси учун мўлжалланган қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган юк Балх вилоятига етказилган.
Қўшни мамлакатга етказилган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, тегишли вазирликлари мутасаддилари ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида топширилган.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган.
Ташриф давомида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишилган.
Мавзуга оид

15:55
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025