Янгиҳаёт туманида Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 тўқнашди
ЙТҲда жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилнинг 25 март куни соат 22:50 ларда Янгиҳаёт тумани Меҳригиё кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 русумли автомашиналари тўқнашуви сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:26 / 16.04.2025
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

08:40 / 01.04.2025
Андижонда Spark ЙПХ ходимини уриб юборди

08:03 / 08.02.2025
Тошкентда маст ҳолда бўлган Lacetti ҳайдовчиси 2 та Cobalt ва темир устунга бориб урилди

15:48 / 03.02.2025