Германия Ўзбекистонда берилган дипломларни тан олиши мумкин
Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2025 йилнинг 1 апрел куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳруҳ Ғуломов Германиянинг таълим ва миграция соҳаси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.
Делегация таркибига Германия ҳудудий савдо-саноат палаталарининг директорлари, шунингдек, GP Günter Papenburg AG таъсисчи компанияси томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари раҳбарлари кирди.
Учрашувда бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўриб чиқилди.
Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг ANABIN ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

21:45 / 16.04.2025
Германияда шифокор 15 нафар беморни ўлдирганликда гумонланмоқда

15:51 / 16.04.2025
Германиядан Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

13:43 / 15.04.2025