Трамп Эрон билан тўғридан тўғри музокаралар ҳақида эълон қилди
АҚШ Эрон билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқда, деди Доналд Трамп 12 апрел куни бўладиган муҳим учрашув ҳақида эълон қилар экан. АҚШ президенти Теҳронга томонлар келишувга эриша олмаса, «катта хавф» билан таҳдид қилди.

Фото: Leah Millis / Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Теҳрон билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. «Биз Эрон билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқдамиз ва улар аллақачон бошланди», деди у 7 апрел, душанба куни Оқ уйда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувдан сўнг журналистларга.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, «тўғридан тўғри, амалий жиҳатдан энг юқори даражадаги жуда муҳим учрашув» келаси шанба, 12 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Менимча, келишув имзоланиши афзалроқ бўлиши аниқ», — дея қўшимча қилди Трамп. Акс ҳолда, музокаралар натижа бермаса, у Эронга «катта хавф» билан таҳдид қилган. «Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди ва агар музокаралар муваффақиятли бўлмаса, менимча, бу Эрон учун жуда ёмон кун бўлади», деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Трамп Нетаняҳу билан учрашувида Эрон масаласини муҳокама қилганини айтди.
Мавзуга оид

21:30 / 17.05.2025
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди

11:04 / 17.05.2025
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди

20:00 / 16.05.2025
Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди

19:29 / 16.05.2025