Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани айтилди
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда.

Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси хабар беришича, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 фоизга ошган.
Шундан:
аёллар сони — 18 714,9 минг киши;
эркаклар сони — 18 982,9 минг киши;
шаҳар жойларда — 19 216,4 минг киши;
қишлоқ жойларда — 18 481,4 минг киши.
Мамлакат аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган, ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.
Мавзуга оид

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

09:45 / 09.06.2025
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди

09:03 / 09.06.2025
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

08:20 / 09.06.2025