Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди
Тунги клубда ижтимоий хавфли аҳволда қаровсиз ва назоратсиз қолган 14 ёшли қиз вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Клуб эгасига нисбатан эса маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Видеодан кадр
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлиги доирасида Хоразм вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Урганч шаҳридаги тунги клубларда рейд тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Рейд тадбири давомида шаҳардаги тунги клублардан бирида 7-синф ўқувчиси раққосалик қилаётгани аниқланган. Унинг вояга етмаганини билган ҳолда раққосалик қилишига йўл қўйиб берган клуб раҳбари С.П.га нисбатан МЖтКнинг 188-моддаси 2-қисми (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, тунги клубда ижтимоий хавфли аҳволда қаровсиз ва назоратсиз қолган 14 ёшли қиз Хоразм вилояти ИИБга қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Рейд давомида тунги клублар раҳбарлари ва ишчиларига нисбатан 24 та ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бундан ташқари, тунги клубларда бўлган 76 нафар шахсдан ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан мобил лаборатория орқали қон намуналари олинган.
Мавзуга оид

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

23:57 / 16.04.2025
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

07:40 / 16.04.2025