Жаҳон | 17:01 / 19.04.2025
3748
2 дақиқада ўқилади

Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди

Конгода ёғоч кема ёнғин натижасида ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 148 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган.

Фото: Junior Kannah/AFP/Getty Images

Конго Демократик Республикасида ёғоч кема ёнғин натижасида ағдарилиб кетган, натижада 148 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда The Guradian хабар берди.

Кема бортида 500 га яқин йўловчи бўлган. Конго дарёси комиссари Компетент Лоёконинг сўзларига кўра, ёнғин йўловчилардан бири овқат тайёрлаётган пайтида қилган эҳтиётсизлиги натижасида бошланган. Бир неча киши, жумладан, аёллар ва болалар сувга сакраб чўкиб кетишган. Ўнлаб одамлар қутқарилган, аммо уларнинг кўпи қаттиқ куйган. Йўқолганларни қидиришга Қизил Хоч ва вилоят ҳокимияти кўмагидаги қутқарув гуруҳлари жалб қилинган.

Лоёконинг сўзларига кўра, моторли ёғоч қайиқ Мбандака шаҳри яқинида ёниб кетган. HB Kongolo кемаси Матанкум портидан чиқиб, Конго дарёси бўйлаб Боломба шаҳри томон сузиб кетаётган бўлган.

The Guardian’нинг қайд этишича, Конго дарёси мамлакатнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси учун асосий транспорт йўли ҳисобланади.

Мавзуга оид