Тошкентда Lixiang ва Cobalt тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди
Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

2025 йил 29 апрель куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мовароуннаҳр-Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина ҳамда 2001 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Lixiang русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.