Жаҳон | 16:35 / 02.05.2025
3634
1 дақиқада ўқилади

Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди

АҚШ Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун ҳаммадан кўпроқ ҳаракат қилди, деди у.

Фото: Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди.

«Кўплаб иттифоқдошларимиз ва дўстларимиз 8 майни Ғалаба куни сифатида нишонлайди, бироқ биз Иккинчи жаҳон урушининг ғалабали натижасига эришиш учун бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ иш қилдик. Мен 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни, 11 ноябрни эса Биринчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қиламан», деб ёзди Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғида.

АҚШ президенти, шунингдек, «АҚШ ғалабаларини» яна нишонлашни бошлаш вақти келганини қўшимча қилди.

«Биз иккала урушда ҳам ғалаба қозондик, куч, жасорат ва ҳарбий маҳоратда ҳеч ким бизга яқинлашмади, лекин биз ҳеч нарсани нишонламаяпмиз, чунки бизда буни қандай қилишни биладиган раҳбарлар йўқ!», деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.

Мавзуга оид