Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазирининг уйида ёнғин чиқди — The Times
Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг 2 млн фунт стерлинг турадиган шахсий уйида ёнғин юз берди. Полиция ҳолат юзасидан тергов бошлади.

Фото: The Times
Лондон полицияси Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг уйида юз берган ёнғин бўйича тергов бошлади, деб хабар беради The Times.
Қайд этилишича, қиймати 2 миллион фунт турадиган уйда ёнғин бугун, 12 май куни чиққан. «Соат 01:35 да полиция Лондон шимолидаги уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабардор қилинди. Полициячилар воқеа жойига етиб келди. Ёнғин уйнинг эшикларига зарар етказган. Жабрланганлар йўқ», — дея Скотленд-Ярд баёнотидан иқтибос келтиради газета.
Баёнотда таъкидланишича, ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда, воқеа жойи ўраб олинган. Полиция ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини эълон қилмаган.
Британия бош вазирининг шахсий уйи бир неча бор норозилар ҳужумига учраган. Хусусан, ўтган йили Стармернинг уйи олдида ўтказилган намойишлар учун уч киши судланган.
Кир Стармер бош вазир лавозимига киришгач, турмуш ўртоғи билан Британия ҳукумати раҳбарининг Даунинг-стритдаги расмий қароргоҳига кўчиб ўтган. Маълумотларга кўра, бош вазирнинг шахсий уйи ижарага берилган.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025