Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
Ёмғир чувалчанглари БААга тупроқ сифати ва унумдорлигини ошириш, биогумус ишлаб чиқариш учун керак.

Фото: Росселхознадзор
Россиянинг Свердловск областидан Бирлашган Араб Амирликларига 379 килограмм тирик ёмғир чувалчанги юборилди. Бу ҳақда Росселхознадзорнинг минтақавий бўлинмаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чувалчанглар БААга тупроқ сифати ва унумдорлигини ошириш, биогумус ишлаб чиқариш учун керак.
Чувалчанглар органик чиқиндиларни вермикомпостга айлантиради, унинг таркибида эса 1,5 фоизгача азот, 0,5 фоиз фосфор ва 0,5 фоиз калий, шунингдек, ўсимликлар ўсиши учун зарур бўлган микроэлементлар мавжуд.
Маълумотларга кўра, чувалчанглар Екатеринбургдаги вермифермада (озиқ-овқат чиқиндиларини ўсимликлар учун махсус ўғит — биогумусга айлантириш учун махсус ёпиқ идишлар) кўпайтирилган. Юк тегишли ветеринария ҳужжатлари билан биргаликда жўнатилган.
Таъкидланишича, ёмғир чувалчангларини кўпайтириш — даромадли бизнес йўналиш ҳисобланади. Уларни тирик ҳолатда нафақат қишлоқ хўжалиги мақсадларида, балки балиқлар учун озуқа сифатида ҳам харид қилишади. Айрим давлатларда эса чувалчанглардан фармацевтика мақсадида фойдаланилади.
Мавзуга оид

18:54 / 23.07.2025
БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

20:31 / 16.07.2025
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

15:18 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

20:03 / 07.07.2025