Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Қўлга олингалар орасида саёҳатчи блогер, университет талабаси, бизнесмен ва бошқа шахслар ҳам бор. Улар Покистон томонига махфий маълумотларни бериб келганликда гумонланмоқда.

Фото: NDTV
Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, камида тўққиз киши ҳибсга олинди, деб хабар беради NDTV.
Хусусан:
- саёҳатчи блогер Жоти Малҳотра. Полиция маълумотларига кўра, у Покистон расмийлари билан алоқада бўлган ва икки марта ушбу мамлакатга борган;
- сиёсатшунослик факултети талабаси Давендра Сингх Дҳиллон. 12 май куни у Facebookʼдаги саҳифасига жойлаштирган тўппонча ва қурол сурати учун ушланган;
- қўриқчи Науман Илаҳи. Полиция маълумотларига кўра, у Исломобод расмийларига маълумот бериб келган ва унинг эвазига қариндошлари номига очилган ҳисобрақамлар орқали пул олган;
- Арман. 16 май куни махфий маълумотни Покистонга бергани учун ушланган, ҳозирда у тергов остида;
- Тариф. Арман ушланганидан икки кун ўтиб қўлга олинган. У хизмат вазифасини бажараётган ходимни кўриб, телефонидаги айрим чатларни ўчиришга уринган;
- Шаҳзод исмли бизнесмен. У ўз кураторларига миллий хавфсизликка оид махфий маълумотларни бериб келган;
- Муҳаммад Муртазо Али. У мустақил яратилган мобил илова орқали Покистон махсус хизматлари учун жосуслик қилган;
- Ғазала ва Ямин Муҳаммад исмли фуқаролар. Улар нимада айбланаётгани бўйича маълумотлар йўқ.
Ҳибсга олишлар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро кескинлашуви фонида юз бермоқда. 22 апрел куни Жамму ва Кашмирда жангарилар ўт очиб, 26 нафар туристни ўлдирган эди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади ва 6 май куни «Синдур» операциясини бошлади. Оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Томонлар 18 майга қадар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Мавзуга оид

19:31 / 18.05.2025
Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

11:50 / 16.05.2025
Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025