Ўзбекистон | 09:00 / 05.06.2025
1249
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank бизнес учун “DDS” янги хизматини тақдим этди

2025 йилнинг 28-29 май кунлари Тошкент шаҳрида “Digital Uzbekistan-2025” 5-Халқаро PLUS-Форуми бўлиб ўтди. “21-асрда банк чакана бизнеси. KOʻB’ни рақамлаштириш. Банк чакана бизнесининг энг яхши мисоллари” мавзусидаги мунозаралар панели доирасида “Tenge Bank” АТБ KOʻB бошқарувчи директори Баян Абилдаева бизнес учун янги хизматни – “DDS” ни тақдим этди. Бу ўз навбатида рақамли трансформация ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш стратегиясининг навбатдаги босқичи бўлди.

Фото: Tenge Bank

Янги “Direct Debit System” хизмати мижозларнинг жорий ҳисобрақамларидан мунтазам тўловларни автоматик равишда ечиб олиш учун мўлжалланган. Ушбу тизим бизнес учун юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китобларни автоматлаштириш, шунингдек, кундалик молиявий операцияларни оптималлаштириш имконини беради.

 “Аввал тадбиркорлар ҳисоб очиш учун банк бўлимига ташриф буюриши керак эди. Ўтган йили Tenge Business мобил иловасида рақамли onboarding ишга туширилиши ёрдамида жараён бир неча дақиқада амалга ошириладиган бўлди. Кейинги қадам эса “DDS” хизматини жорий этиш эди, у мунтазам тўловларни автоматлаштиради ва қўлда бошқариш заруриятини йўқ қилади. Биз тўлиқ рақамли жараённи таъминлаш учун ҳисоб очишдан кундалик ҳисоб-китобларгача инновацион хизматларни жорий этишда давом этамиз”, – деб таъкидлади Баян Абилдаева.

Tenge Bank тадбиркорлар учун банк хизматларини рақамлаштириш бўйича ўз стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда. Банк шунга ишонадики, оддий ва самарали ечимларни жорий этиш билан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ҳамда қулай тадбиркорлик фаолияти учун замонавий инфратузилмани яратишга хизмат қилади.

***

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Ҳалйк Банк) шуъба корхонаси ҳисобланади.

Ҳалйк Банк Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири ҳисобланиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

 E-mail: info@tengebank.uz   Веб-саҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид