Ўзбекистон | 09:55 / 13.06.2025
5154
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Эрон ва Исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон ҳамда Исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан фуқаролардан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни сўради.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Заруратга қараб Эронда истиқомат қилувчилар бомба бошпаналарига тезлик билан кириш, Исроилда эса фронт орти қўмондонлиги огоҳлантиришларига амал қилиш лозим.

Ҳар икки давлатдаги фуқароларга расмий хабарларни мунтазам кузатиб бориш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихона алоқа маълумотларини доимо ёнида сақлаш тавсия этилган

Эрондаги элчихона алоқа маълумотлари: телефон: 22299780, 22832025, электрон манзил: iri.uzembassy@mfa.uz.

Исроилдаги элчихона алоқа маълумотлари: телефон: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076. Шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397, электрон манзил: il.uzembassy@mfa.uz.

Мавзуга оид