ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга хавфсизлик бўйича тавсияларни берди.

Фото: Getty Images
Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга қуйидагиларни қатъий тавсия қилди:
- Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик;
- Одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
- Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.
ТИВ зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишни сўради.