Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди
Давлат раҳбарини Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди.
Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлат раҳбарини Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

20:05 / 04.07.2025
Москва вилоятидаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:51 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

17:41 / 04.07.2025