Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2 июл куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Мамлакат етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид

20:05 / 04.07.2025
Москва вилоятидаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:51 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

17:41 / 04.07.2025