Ўзбекистон | 11:10
9438
1 дақиқада ўқилади

Мирзабек Холмедов Сатира театрига директор этиб тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзатилла Холмедов Ўзбекистон давлат сатира театри директори сифатида иш бошлади.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Аваз Тожихонов Ўзбекистон давлат сатира театрида ташкилий ва ижодий масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда театрда саҳналаштирилган спектаклларнинг савияси, томошабинларни жалб этиш, маҳаллий ва халқаро гастролларни ташкил этиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон давлат сатира театри директори лавозимига тайинланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзатилла Холмедов жамоага таништирилди.

Маълумот ўрнида, Мирзатилла Холмедов тайинловга қадар «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида сўз устаси бўлиб фаолият олиб бораётган эди.