Ўзбекистон | 12:58 / 26.07.2025
4931
1 дақиқада ўқилади

Сохта "дача" эълонлари орқали фуқароларни чув туширган шахс қўлга олинди

Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлардан пул ундирган шахс қўлга тушди.

Жорий йил 22 июн куни Тошкент шаҳар ИИББга 65 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Шикоятида “дача” ижарага олиш учун бегона шахс картасига олдиндан 1,4 миллион сўм ўтказиб берганини айтган. Пулни олган шахс алоқани узиб, ғойиб бўлганини билдирган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 1999 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди. Суриштирувлар натижасида у шу каби 15 дан ортиқ ҳолатларни содир этгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид