Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди
Шунингдек, ҲАМАС Қўшма Штатларни Ғазода ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиш, анклавдан қамални олиб ташлашда рол ўйнашга чақирди.

Фото: Global Look Press/Yousef Mohammed
ҲАМАС гуруҳи пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролсизланишдан бош тортишини маълум қилди.
«Қуролли қаршилик (...) миллий ҳуқуқларимиз тўлиқ тикланмагунча ва биринчи навбатда, пойтахти Қуддус бўлган мустақил ва тўлиқ суверен Фаластин давлатини яратмагунча тўхташи мумкин эмас», деб ҲАМАС баёнотидан иқтибос келтирди Al Arabiya.
Аввалроқ, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҲАМАС қуролсизланишга тайёрлиги ҳақида гапирган эди. ҲАМАС баёноти бу сўзларни инкор қилади.
Шунингдек, ҲАМАС ҳам Уиткоффнинг Ғазо секторига, аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатиш марказига ташрифини танқид қилиб, сафарни «жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган олдиндан тайёрланган театр спектакли» деб атади. ҲАМАС Қўшма Штатларни Ғазода ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиш, анклавдан қамални олиб ташлашда рол ўйнашга чақирди.
Аввалроқ Уиткофф Ғазо секторидаги жангларни узил-кесил тўхтатиш ва вазиятни тўлиқ ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш ҳозир асосий сиёсий вазифа бўлиши кераклигини айтганди.
Шу билан бирга, Уиткофф ҲАМАС билан гаровга олинганлар бўйича музокаралардаги муваффақият ҳақида хабар берадиган ҳеч нарса йўқлигини айтди.
«ҲАМАС ўзини сўзида турмайдигандек тутмоқда. Музокаралар ҳафсалани пир қилди ва энди биз ўйлаяпмиз: биз ҳамма нарсани қилишимиз ёки ҳеч нарса қилмаслигимиз керак», деди президентнинг махсус вакили.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

16:30 / 02.08.2025
Трамп маъмурияти Озарбойжон ва Марказий Осиёни «Иброҳим келишувлари»га қўшмоқчи. Ўзбекистон ТИВ изоҳ берди

13:22 / 02.08.2025