Жаҳон | 08:51
7551
2 дақиқада ўқилади

Путин юз минглаб қўриқчиларга қурол тарқатишни буюрди

Россия президенти идоравий қўриқлаш хизматларини жиҳозлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, юз минглаб қўриқлаш ходимлари ўқотар қурол олиши керак.

Фото: DPA

Россия президенти Владимир Путин идоравий қўриқчиларни ўқотар қуроллар билан жиҳозлаш тўғрисидаги қонунни имзолади, уларнинг ходимлари сони 250 минг кишини ташкил этади, Россия ОАВ. Қонунда айтилишича, 20 мм калибрли қурол ва ўқ-дорилар Росгвардия ходимлари томонидан йўриқнома ўтказилгандан сўнг «вақтинчаликка» берилади.

Дронларга (ҳаво, сувости ва ерусти) қарши курашиш учун федерал давлат органлари, ижро ҳокимияти ва Москва ҳукуматининг идоравий хавфсизлик ходимларига ҳам ўқотар қуроллар берилади.

Идоравий қўриқлаш (ИҚ) — давлат органлари, давлат корпорациялари ёки стратегик корхоналар қошидаги қўриқлаш бўлинмалари тизими бўлиб, улар ўзларининг юрисдикциясидаги объектлар хавфсизлигини таъминлайди. Бюджет ёки корхоналар ҳисобидан молиялаштириладиган ИҚ Россия гвардияси ёки Ички ишлар вазирлиги таркибига кирмайди, лекин 1999 йил 14 апрелдаги 77-ФЗ-сонли федерал қонун асосида ишлайди.

ИҚ вазифаларига объектлар ва мулкни муҳофаза қилиш, киришни назорат қилиш, юкларни кузатиб бориш, ноқонуний киришнинг олдини олиш, баъзан эса терроризмга қарши хавфсизликни таъминлашда иштирок этиш киради. Қонунга кўра, ИҚга, хусусан, Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги, давлат корпорациялари, Россия темирйўллари, "Газпром", "Транснефт" ва Федерал жазони ижро этиш хизмати эгалик қилиши мумкин.

Мавзуга оид