Жаҳон | 07:26
2056
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти юкланган танкерлар ҳаракатсиз турибди

Ҳиндистон қирғоқлари яқинида камида тўртта Россия нефти ташувчи танкер турибди. Улардан иккитаси Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан санкциялар остида. Трамп Россиядан нефт сотиб олувчи давлатларга 100 фоиз бож тўлаши билан таҳдид қилди.

Фото: Виталий Тимкив/РИА Новости

Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти бўлган камида тўртта танкер ҳаракатсиз турибди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги. Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг Россия энергия ресурсларини сотиб олиши муносабати билан Ҳиндистондан товарларга 25 фоизлик бож солиғини эълон қилган эди.

Achilles ва Elyte кемалари Жамнагар яқинида лангар ташлаган. Уларни Сикка портида юкларни тушириши 2 ва 3 август кунларига белгиланган эди. Иккала танкер ҳам Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан санкциялар остида. Яна иккита танкер — Destan ва Horae қирғоқдан анча узоқроқда жойлашган.

Трампнинг таҳдидларидан сўнг Ҳиндистон ҳукумати нефтни қайта ишлаш заводларидан бошқа мамлакатлардан нефт сотиб олиш режаларини ишлаб чиқиш ва бўлишишни сўради.

Куни кеча Ҳиндистондаги тўртта нефтни қайта ишлаш заводи Россия нефтини харид қилишни тўхтатгани маълум бўлди. Гап Ҳиндистондаги барча нефтни қайта ишлаш қувватларининг 60 фоиздан ортиғини ташкил этувчи давлатга қарашли нефтни қайта ишлаш заводлари ҳақида бормоқда.

Мавзуга оид