Ўзбекистон | 20:22 / 07.08.2025
1233
2 дақиқада ўқилади

Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди

Низомга кўра, таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.

Ҳукумат қарори билан «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:

- 1-босқич - аризани расмийлаштириш;

- 2-босқич - таълим сифатини ички баҳолаш;

- 3-босқич - таълим сифатини ташқи баҳолаш;

- 4-босқич - давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.

Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;

- аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;

- давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.

Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим дастури давлат аккредитациясидан ўтгани эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтгани тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.

Мавзуга оид