Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Берлин теракти ижрочилигида гумон қилинган шахс Миланда ўлдирилди

Милан полицияси Берлин терактини ижро этишда гумон қилинган шахсни йўқ қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таянган ҳолда Reuters хабар тарқатган.
Отишма вақтида жиноятчи полициячилардан бирини яралаган.
Бундан олдинроқ Германия прокуратураси Берлиндаги теракт ижрочиси сифатида қаралаётган, келиб чиқишига кўра тунислик бўлган Аниса Амри ҳақидаги маълумот учун 100 минг евро миқдоридаги мукофот эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Берлинда юк машинаси Рождество ярмаркасида йиғилган кишилар устига бостириб бориши орқали теракт содир этилди ва 12 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди.
Мавзуга оид

22:40 / 28.07.2025
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади

18:47 / 21.07.2025
«Крокус Сити Ҳолл» теракти бўйича суд жараёни бошланди

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

01:21 / 23.06.2025